Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эртага, 14 май куни “Яйпан” нимстанциясига қуввати 40 000 ква бўлган янги куч трансформаторини ўрнатилиши муносабати билан айрим ҳудудларда вақтинчалик электр узилиши кутилмоқда
2021-05-13 23:51:08 156
Ҳурматли электр энергияси истеьмолчилари!
Аввал хабар берилганидек, 110/35/10 кВли “Яйпан” нимстанциясига қуввати 40 000 кВа бўлган янги куч трансформатори етказиб келинган.
Мазкур янги куч трансформаторини 14 май куни эрта тонгдан 16000 кВа қувватли эски трансформатор ўрнига алиштириш ишлари бошланади.
Шу муносабат билан “Яйпан” нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли “Жангир”, "Бўстон", "Улуғбек", "Қушқўноқ", "Тагоб", "Бузуқўрғон", "Ислом" узатмалари ҳамда 35 кВли "Л-Шўрсув", 35 кВли "Л-Навбахор" узатмалари орқали электр энергияси етказилишида соат 5:00 дан 22:00 гача вақтинчалик узилишлар юзага келиши мумкин.
Шу ўринда таъкидламоқчимизки, юқоридаги узатмаларга бошқа муқобил узатмалардан электр таъминотини улаб туриш чораларини ҳам кўрмоқдамиз.
Ўзбекистон тумани электр тармоқлари корхонаси маъмурияти келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.
Ўзбекистон тумани электр тармоқлари корхонаси маъмурияти