Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг Рамазон ҳайити муносабати билан байрам табриги

×

 2021-05-12 23:31:47    61

PDF yuklash
Chop etish


Азиз ва муҳтарам юртдошлар, қадрли тумандошлар!              

Сизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этаман.

Халқимизнинг маънавий ҳаётида олийжаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, раҳмдиллик ва ҳамжихатлик фазилатлари белгиланишида Рамазон ҳайити байрами муҳим аҳамият касб этади.

Бу қутлуғ байрамда барчамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга  етказгани учун Аллоҳга чексиз шукроналар айтамиз.
Сизларни ушбу муқаддас айём билан яна бир бор самимий қутлаган ҳолда, барчангизга соғлик-саломатлик, тинчлик ва хотиржамлик, оилавий бахт тилайман!

Халқимизнинг шу муқаддас ойда қилган ибодатлари ижобат бўлсин. Ҳар бир хонадондан аҳиллик, файзу-барака аримасин! Жонажон юртимизни Яратган ўз паноҳида асрасин!

Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

Шерзоджон Юлдашев, 

Ўзбекистон тумани ҳокими