Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади

×

 2021-05-12 23:26:38    137

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятининг ҳар бир ҳудуди ўзига хос салоҳиятга эга бўлиб, соҳалар ҳам шу асосда ривожланиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон туманидаги Шўрсув шаҳарчаси ҳудудида фойдали қазилма конлари мавжуд.

Бу заминдаги оҳак, гипс тошлар, темир таркибли охра тупроқлар табиатнинг ноёб бойликларидир. Шаҳарча Шўрсувсой водийсида нефть ва пирит (олтингугурт колчедани) конлари топилиши муносабати билан вужудга келган. Кейинги йилларда бу ерда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган ўттиздан ортиқ янги корхоналар ишга туширилди. Цемент, шифер, ғишт ва бошқа кўплаб маҳсулотларга бугун ички ва ташқи бозорда талаб катта.

Президентимиз раислигида жорий йил 30 апрель куни ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида 24 та туманни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш таклифи билдирилди.

Бу ҳудудлардаги мавжуд хомашё ва йирик заводлар инфратузилмасидан фойдаланиб, уларга яқин жойда янги корхоналар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Мазкур 24 та туманда инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан қўшимча 400 миллиард сўм, геология ишларини амалга оширишга 100 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди. Ўзбекистон туманидаги норуда конлари инфратузилмасидан фойдаланиб, кластерларни ташкил этиш ташаббуси ҳам ҳудудни янада тараққий эттиришда муҳим аҳамиятга эга.

– Туманимизда ҳудудий инвестиция дастури доирасида 2021-2023 йилларда саноат соҳасида 39 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган, – дейди Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Йўлдошев. – Мазкур лойиҳаларга 1 триллион 34 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, 1 минг 668 та янги иш ўрни яратилади. Шундан 26 тасини қурилиш материаллари саноати лойиҳалари ташкил қилади. “Albus cement group” ўзбек-турк қўшма корхонаси томонидан қурилиш материаллари саноати кластери ташкил этилмоқда.


Мазкур қўшма корхонанинг “Albus” бренди остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатдошлиги ва юқори сифати билан ажралиб туради. 2013 йилда ташкил этилган корхона ўтган давр мобайнида маҳсулот турларини кўпайтириш, истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга эътибор қаратди. Айни вақтда бу ерда цемент, қуруқ қурилиш қоришмалари, гипс каби қирқ турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Туркия технологияси асосида фаолият олиб бораётган корхонада тўрт юздан ортиқ киши меҳнат қилади.

– Ҳудудимизда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун хом ашё етарли, – дейди қўшма корхона директори Абдуваққос Ёқубов. –Президентимизнинг кластер ташкил этиш таклифи бизга маъқул бўлди. Айни кунларда мавжуд имкониятларни ишга солган ҳолда янги корхоналарни ташкил этиш устида иш олиб бормоқдамиз. Айниқса, инфратузилмани яхшилаш учун бюджетда ажратилаётган маблағлар бизга янада масъулият юклайди.

М. Сулаймонов,ЎзА