Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Оналарга эҳтиром” байрами старт олди
2021-05-12 23:22:46 144
Оилада ва жамиятда оналарнинг ўрни беқиёсдир. Уларга бўлган ҳурмат ва эътибор ҳаётимизни янада чиройли ва кўркам қилади. Оналар тинч ва хотиржам бўлсалар, оилада ҳам тинчлик-осойишталик, файзу барака бўлади.
Ўзбекистон туманидаги Сочтепа маҳалласида “Оналарга эҳтиром” байрами доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбирда мўътабар ва буюк зот-онажонларга бўлган меҳр-муҳаббат ва эҳтиром яна бир бор кўрсатилди.
3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи олтмишдан ортиқ оналар жам бўлган байрам тадбирида туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар оналарга самимий дил изҳорларини билдирдилар.
Ёшлар вакиллари томонидан оналарни улуғловчи қўшиқлар, шеърлар ижро этилди.
Туман ҳокимлиги ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг гулдаста ва эсдалик совғалари мўътабар зотларга тақдим этилди.
Вилоятимизда илк бор ўтказилаётган бу байрам туманимиздаги таълим масканлари, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида давом этмоқда.
Маълумот ўрнида эслатиб ўтиш жоиз, мазкур байрамни вилоятда кенг миқёсда ўтказиш ташаббуси Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров томонидан илгари сурилган.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали вилоят байрамида сўзга олган вилоят ҳокими, жорий йил май ойининг иккинчи ҳафтасида вилоятда «Оналарга эҳтиром» байрами ташкил этилишини маълум қилган эди. Ўша тадбирда вилоят ҳокими “Ўтган йили Наманганда бир янгиликни режа қилгандик, афсуски пандемия сабабли амалга оширишнинг имкони бўлмаганди.
Дунё бўйлаб кўплаб мамлакатларда май ойининг турли кунларида Оналар куни нишонланади. Биз ҳам бу йил май ойининг иккинчиси ҳафтасини Фарғона вилоятида Оналар куни сифатида байрам қилсак, байрам қилганда ҳам «Оналарга эҳтиром» байрами номи билан оммавий шодиёна сифатида ўтказсак,” деган таклифни билдирган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати