Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2021-05-12 00:53:39    61

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон  туманида фуқаролар ҳеч қандай рухсатномаларсиз фаолият кўрсатиб келаётганлиги ва уларга нисбатан чора кўрилмаётганлиги акс этгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси мазкур хабарлар юзасидан қуйидагиларни билдиради.

Ўзбекистон тумани марказидаги Зиёкор ва Ибн Сино кўчаларида ҳақиқатан ҳам ҳафтанинг пайшанба ва якшанба кунлари бир гуруҳ фуқаролар томонидан кийим-кечак маҳсулотлари савдоси фаолияти  юритилиб келинаётганлиги аниқланди. 

Шу билан бирга ҳафтанинг бошқа кунларида ушбу ҳолатлар деярли кузатилмаслиги маълум бўлди. 

Юқоридаги ҳолат бўйича Ўзбекистон тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан фуқароларга  фаолиятларини тадбиркор сифатида қонунийлаштириш ва зарур шарт-шароит яратиб бериш мақсадида туман марказидаги “Янгибозор СМР”, “Истиқлол”, “Барака” ҳамда “Қутфиддин ота” савдо мажмуаларида савдони амалга оширишлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси