Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Аёллар дафтар”идаги хотин-қизлар хонадонлари таъмирлаб берилмоқда

×

 2021-05-12 00:37:57    67

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг хонадонларини таъмирлаб берилмоқда.

Бу хайрли тадбир йўлида давлат кўмаги, сектор раҳбарларининг ёрдами билан биргаликда жойлардаги ҳомийлар ва саҳоватпеша кишиларнинг ташаббуслари хам кенг қулоч ёзган.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар юзасидан ҳудудларда бўлганда, ана шундай опа-сингиллар хонадонларига ҳам кириб, уларнинг холидан хабар олмоқда, ташкил этилган ишларнинг боришини назорат қилмоқда.

Туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири, қўшни Бешариқ туманига чегарадош маскан-Ўрмонобод қишлоғида яшовчи Фаридахон Топшпўлатова “Аёллар дафтари”га киритилган. Ногиронлиги бўлган аёл 2 нафар фарзандини ёлғиз ўзи вояга етказган. Ўтган йили Фаридахон опанинг хонадонидаги 3 хонали уй ва унинг томи туман ҳокимлиги ҳамда маҳалла кўмагида таъмирлаб берилиб, келин туширган эди. Бу йил хам опа яшайдиган яна 2 хонали уйни ҳокимлик ва маҳалла фаоллари ёрдамида таъмирлашга киришилган.  

Шунингдек, 1-сектор худудида жойлашган Туюл МФЙ да яшовчи Хикматхон Исақовага уй таъмири учун “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратилган тегишли миқдордаги пул маблағи тақдим этилганидан ташқари, қум ва цемент каби зарурий қурилиш маҳсулотлари етказиб берилди. 

Шўрқишлоқ МФЙда истиқомат қилувчи Юлдузхон Бўриева ҳам "Аёллар дафтари" рўйхатига олинган. Шу йилнинг март ойида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев унинг хонадонида ҳам бўлиб, турмуш шароитини ўрганган ва уйини таъмирлаш ташаббусини илгари сурган эди. “Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан опанинг уй таъмири учун 10 млн. сўм пул маблағи ажратилди. Бу маблағга уйнинг битта хонасига янги шифт қадалиб, поли қоқилди, эшик-деразалар ўрнатилди. Шувоғу бошқа пардозлаш ишлари бажарилиб, бинойидек уй ҳолатига келтирилди. Айвонига ҳам пол қоқилиб, ҳовли ичи ва ташқи деворлари қумсувоқ қилинди. Маблағнинг қолган қисмига яна 2 та хонани дурустгина бошпанага айлантириш ишлари давом эттирилмоқда. 

3-сектор ҳудудидаги Элчи маҳалласининг Ниҳол кўчасида яшовчи яна бир эҳтиёжманд аёл Сайёрахон Мансурованинг яшаш хонадони томига эса шифер ва тарновлари тўлиқ ўрнатилди. Уй дераза ромларига ойналар солиб берилди. Бу хайрли иш рўёбида сектор раҳбари-туман ИИБ бошлиғининг ташаббуси, ҳудуд профилактика нозири, МФЙ вакиллари, ҳудуддаги фермер хўжалиги раҳбарлари-ю, саҳоватпеша тадбиркорларнинг ҳиссаси улкан бўлди.

Туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудида оқчангаллик Муқаддасхон Назарованинг ўзи ва турмуш ўртоғининг ҳам ногиронлиги бор. Назаровларнинг хонадонини ўрганган туман прокурори сектор штаби-ю, маҳалланинг саҳоватпеша инсонларини эзгу ишга бошлади. Опанинг эски уйи бузиб ташланиб, ўрнига янгисини қуриб бериш учун катта ҳашар бошланган хозирда.

Туманда “Аёллар дафтари”даги, ногиронлиги бўлган ва оғир ижтимоий ҳолатдаги аёлларнинг уй-жойлари ана шундай ўзаро баҳамжихатлик ва эзгу амаллар билан таъмирлаб берилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати