Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси эътиборда
2021-05-11 00:30:35 188
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан олиб борилаётган ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши аҳволи Фарғона вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов томонидан туман-шаҳар ҳудудларга чиқилган ҳолда ўрганилмоқда.
Хусусан, вилоят прокурори дастурга тушган Ўзбекистон тумани, Қумбости МФЙ, Қумбости қишлоғида бўлиб, ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди ва масъулларга ўзининг тегишли тавсия ва кўрсатмаларини берди.
Мисол учун, ҳудуддаги 17-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига 3 млрд сўмдан ортиқ инвестиция маблағлари жалб этилиб, янги объектларни қуриш ва таъмирлаш орқали замонавий кўринишга келтирилмоқда. Натижада муассасада болаларни қамраб олиш даражаси 150 ўринга оширилади.
Вилоят прокурори аҳоли вакиллари билан учрашиб, фуқароларнинг мурожаати асосида Қумбости қишлоғи, Жар ва Тошминора кўчаларидаги 1 км ички йўлларни қўшимча равишда шағаллаштириш ва 5 та электр таянч ўрнатиш ишлари белгилаб олинди. Ишлар шу кунни ўзида бошланиб, ижроси назоратга олинди.
Вилоят прокуратураси томонидан дастурлар ижросини ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш, маблағларни самарали ишлатилишини таъминлаш, талон-торожликларни олдини олиш мақсадида вилоят штаби, туман-шаҳарларда прокурорлар раҳбарлигида алоҳида ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган.
Дастурга тушган маҳалла ва қишлоқларда прокуратура ходимларига ишларни жойида назорат қилишлари учун кўчма контейнерлар ташкил қилиниб, ишлаш учун шароитлар яратилган. Ҳозирда тадбирлар давом этмоқда.
Фарғона вилояти прокуратураси