Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғона вилоят прокурори Ўзбекистон туманида сайёр қабул ўтказди

×

 2021-05-11 00:22:02    214

PDF yuklash
Chop etish


Сайёр қабуллар асосида аҳоли билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш орқали фуқароларнинг муаммо ва мурожаатларини тезкорлик билан ҳал этиш борасида прокуратура органлари томонидан амалий тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти прокурори Бахтиёржон Исмоиловнинг навбатдаги сайёр қабули бугун Ўзбекистон туманидаги саноат техникуми биносида бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, вилоят ва туман бошқарма ҳамда ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.


Қабул давомида тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига олинган фуқаролар, шу жумладан ёшлар ва тадбиркорларнинг жами 24 та мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаат қилганларнинг 6 нафари ишга жойлашиш, 5 нафари тадбиркорлик фаолияти бўйича имтиёзли кредит ажратиш, 4 нафари иссиқхона ўрнатиш учун субсидиялар ажратиш ва 9 нафари бошқа масалаларда амалий ёрдам сўрадилар.


Келиб тушган мурожаатларнинг 15 таси жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этилган 9 та мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга қонуний ҳал этиш учун топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, назоратга олинди.

“Аёллар дафтари”га киритилган Ўрта қишлоқ МФЙда яшовчи фуқаро Б.Абдураззақованинг ҳамда Туркистон МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Ашурованинг яшаш уйида тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун тикув машинаси ажратилишини сўраб қилган мурожаатлари, шу кунни ўзида қаноатлантирилиб, уларга замонавий тикув машиналари беминнат етказиб берилди.


Қумбости МФЙда яшовчи фуқаро И.Парпиевнинг касаллиги бўйича даволанишида амалий  ёрдам кўрсатиш ҳақидаги мурожаати ўрганиб чиқилиб, уни имтиёзли равишда тегишли шифохонага даволаниш учун ётқизиш масаласи ҳал этилди.

Мурожаатлар асосида 4 нафар аёллар ва ёшларнинг бандлиги таъминланишига эришилди.

Хусусан фуқаро Г.Абдуқодирова мурожаати асосида шу куннинг ўзида тумандаги 53-умумтаълим мактабига ўқитувчиликка ишга қабул қилинди.

Фарғона вилояти прокуратураси маълумотлари асосида тайёрланди

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати