Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Аёллар ва ёшлар дафтарлари” ва “Темир дафтар” рўйхатига олинган фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида навбатдаги кенг кўламли меҳнат ва маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилди
2021-05-11 00:16:15 136
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги “Аёллар ва ёшлар дафтарлари” ва “Темир дафтар” рўйхати киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли меҳнат ва маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилди.
Нурсух маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган ярмаркада туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этди.
Самарали натижаларга бой ўтган тадбирда тумандаги 75 та маҳаллалардан ташриф буюрган “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларидаги 300 нафарга яқин фуқаролар қатнашдилар.
Тадбир аввалида сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев навбатдаги ушбу ярмарка ҳам аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, чорва ҳайвонлари ва зарурий маҳсулотларни имтиёзли банк кредитлари асосида олиб ўз турмуш фаровонликларини юксалтиришга яқиндан кўмаклашиш мақсадида ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтди.
“Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркасида 34 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 370 га яқин бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Шунингдек таъминотчи корхоналар ўзларининг чорвачилик, асаларичилик, қуёнчилик, иссиқхона, тикувчиликка оид маҳсулотлари, минитехнологиялар ва уй-рўзғор жиҳозларини тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари асосида ярмарка иштирокчиларига таклиф этишди.
Ярмарка натижаларига кўра 3 нафар “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг хонадонларида субсидия асосида иссиқхона қуриб бериладиган, 1 нафар аёлнинг томорқасига эса сув насоси ўрнатиб бериладиган бўлди. Шу мақсадда туман бандликка кўмаклашиш маркази мутасаддилари мазкур опа-сингилларнинг хонадонларини ўрганиб, улардан тегишли тартибда аризалар қабул қилишди.
Жами 51 нафар ишсиз аёллар касб-ҳунарга ўқитишга жалб қилинди. Уларнинг 28 нафари чеварчилик йўналишида, 23 нафари эса пазандачилик йўналишига қайта касб-ҳунар ўрганадиган бўлишди. 5 нафар фуқаролар давлат муассасаларига доимий ишга қабул қилинди.
Шунингдек ярмарка давомида 144 нафар фуқароларни бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олишларига кўмаклашиш учун тумандаги АТ “Халқ банки” ва “Агробанк” филиаллари томонидан уларни ўзлари истаган маҳсулотларни олишлари учун 1 млрд. 851 млн. сўмлик имтиёзли кредит шартномалари тузилди, банкларнинг кафолат хатлари тақдим этилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ана шундай кенг кўламли ва самарали тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ўзига турли масалаларда мурожаат қилган фуқароларни дарду-ташвишларини ҳам тинглади. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга зарурий топшириқлар берилиб, ижросини ўз назоратига олди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати