Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида истиқомат қилувчи, ногиронлиги бўлган яна 21 нафар аёлларнинг хонадони таъмирлаб берилади. Шу кунгача 60 дан ортиқ оғир ижтимоий ҳолатдаги аёлларнинг хонадонларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
2021-05-06 09:01:43 136
Ўзбекистон туманидаги “Аёллар дафтари” рўйхатига олинган 21 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг хонадонларини таъмирлаб беришга киришилди.
Шу мақсадда давлат томонидан белгиланган миқдорда ажратилган маблағлардан ташқари, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг ташаббуси билан кўмакка муҳтож аёллар оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, улар яшовчи ҳовли-жойларни таъмирлаш ва тартибга келтириш ишларига сектор раҳбарларининг кўмаги, ҳомийлар ва саҳоватпеша инсонларнинг амалий ёрдамлари йўналтириладиган бўлди.
Туман ҳокими шу тоифадаги аёллар хонадонларида бўлиб, кўмак ва меҳрга муҳтож хотин-қизлар ҳолидан хабар олди. Уларнинг турмуш шароитларини яқиндан ўрганиб, уй-жойларини таъмирлаш юзасидан мутасаддилар ва ҳомийлар билан бажарилиши лозим бўлган вазифалар келишиб олинди.
Маълумот ўрнида, шу кунгача туман ҳудудларидаги 60 дан ортиқ оғир ижтимоий вазиятда қолган, эҳтиёжманд, ўзи ёки оила аъзоларида ногиронлиги бўлган аёлларнинг хонадонлари ана шундай давлат кўмаги ва ҳомийлик ёрдамлари асосида таъмирлаб берилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати