Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик пиллакорлар бу йилги мавсумда 165 тоннадан зиёд кумуш тола йиғиштириб олишни кўзлашган

×

 2021-05-04 10:13:50    144

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда юртимизнинг кўплаб ҳудудларида бўлгани каби Ўзбекистон туманида ҳам пилла етиштириш мавсуми қизғин паллага кирди.

Туман пиллакорлари жорий йилда 165 тоннадан зиёд “кумуш тола” хирмонини бунёд этиш йўлида астойдил меҳнат қилмоқдалар.

Омилкор фермер хўжаликлари ҳамда касаначиларга 11 та ипак қурти уруғини жонлантириш инкубаториялари орқали тарқатилган 2940 қути ипак қурти зооветеринария қоидалари асосида парвариш қилинмоқда.

Ипак қуртлари парвариши учун туман бўйлаб 1680 дан ортиқ ипак қурти боқувчи оилалар билан ички шартномалар тузилган бўлиб, мазкур оилалар ўзларининг халол меҳнати билан кумуш тола хосилига муносиб ҳисса қўшиш билан биргаликда, кўплаб имтиёзларга эга бўлишмоқда.

Хусусан, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 17 январдаги қарорига асосан касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг пилла мавсумидаги даврда бажарган ишлари уларга пенсия тайинлашда бир йиллик иш стажи деб ҳисобланиши алоҳида белгилаб қўйилган.

Туманда соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган моҳир ва тажрибали пиллакорлар талайгина.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ана шундай ипак қурти боқувчи оилалар хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди. Хонадон соҳибаларининг ипак қурти парваришидаги меҳнатлари билан танишди. Илғор пиллакорларга туман ҳокимлиги совғалар топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати