Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод қишлоқ” дастури амалда

×

 2021-05-01 14:29:25    42

PDF yuklash
Chop etish


“Обод қишлоқ” дастури доирасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, қурилиш-ободонлаштириш ишларини сифатли бажариш, аҳолини турмуш шароитларини яхшилаш бўйича Ўзбекистон туманида белгиланган тадбирлар давом этмоқда. 

“Кичик Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қишлоқнинг Янгиобод, Мустақиллик ва Олчазор кўчаларида шу кунларда 3 км. масофада траншея қазилмоқда. Қишлоққа яна 7 дона электр бетон таянч устунлари олиб келинди. 


“Қумбосди” МФЙга эса 1 та 100 кВали янги трансформатор олиб келиб ўрнатилди. Ҳудудга 83 дона таянч устунлар тўлиқ олиб келиниб, уларни “экиш” ишлари амалга оширилмоқда. 

Туман ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари ҳар икки ҳудудни обод масканларга айлантиришда фаол иштирок этмоқдалар. 

Ўз ўрнида маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам ўз ташаббуслари ва имконият доираларидан келиб чиқиб, ўзлари истиқомат қиладиган уй-жойларини таъмирлаш, бўяш, кўча ариқларини тозалаш, ҳудудларни ободонлаштириш ишларида муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати