Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мамлакатимиздаги 24 туманда инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан қўшимча 400 миллиард сўм, геология ишларини амалга оширишга 100 миллиард сўм ажратилади. Мазкур туманлар орасида Ўзбекистон тумани ҳам бор!
2021-05-01 14:25:07 146
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида кеча, 30 апрель куни ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Юртимизда кўплаб уй-жойлар, завод ва корхоналар, ижтимоий объектлар қурилмоқда. Булар ҳам қурилиш материаллари, турдош маҳаллий саноат маҳсулотларига талабни оширади.
Шу боис йиғилишда маҳаллий саноатни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари юртимиздаги 24 та туманни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш таклифини қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон тумани ҳам киритилган мазкур ҳудудлардаги мавжуд хомашё ва йирик заводлар инфратузилмасидан фойдаланиб, уларга яқин жойда янги корхоналар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, қурилиш материаллари кластерларини, энг аввало, йирик корхоналар ва мавжуд инфратузилмага яқин ҳудудларда жойлаштириш зарурлиги ҳам қайд этилди.
"Мисол учун, Чуст, Фориш, Қоровулбозор, Шеробод туманларидаги цемент заводлари, Ўзбекистон туманидаги норуда конлари инфратузилмасидан фойдаланиб, бундай кластерларни ташкил этиш керак. Умуман, 24 та туманда инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан қўшимча 400 миллиард сўм, геология ишларини амалга оширишга 100 миллиард сўм ажратилади”,- деб таъкидлади Президент.
Вилоят ҳокимлари, йил якунига қадар 900 та лойиҳани ишга тушириш орқали 25 мингта иш ўрни яратишга масъул бўлиши талаб этилган.
"Aннақличев қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳалари учун 300 миллион доллар маблағлар жалб қилсин. Бунга қўшимча, лойиҳаларни кредитлашга давлат томонидан Саноатқурилишбанк орқали қўшимча 200 миллион доллар ажратилади.
Янги турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун, тадбиркорларга 15 миллиард сўмгача кафиллик берилади (ҳозирда 8 миллиард сўм).",- деди Шавкат Мирзиёев.
Миллий валютадаги кредитлар бўйича Марказий банк ставкасидан 10 фоизгача ортиқ қисми ва хорижий кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг 50 фоизи қоплаб берилиши маълум қилинди.
Қолаверса, қишлоқ жойларидаги саноат зоналари ҳамда конлар ва карерлар учун ер солиғи 10 бараваргача камайтирилиши таъкидланди.