Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 135 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким кубогини А.Жомий номли маҳалла жамоаси ёшлари қўлга киритди

×

 2021-05-01 14:04:22    53

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида 17-30 ёшли маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг стритбол тури бўйича “Туман ҳокими кубоги” мусобақаси ўтказилди.

49-мактабнинг спорт залида икки кун давом этган спорт мусобақасида 100 нафарга яқин ёшлар қамраб олинди.


Мусобақа давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси асосида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланди.

Қизғин ва муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра, 

3-ўринни ўғил болалар жамоаси бўйича А.Жомий номли МФЙ ёшлари;

3-ўринни қиз болалар жамоаси бўйича “Шакаробод” МФЙ ёшлари;

2-ўринни ўғил болалар жамоаси бўйича “Хотамтой” МФЙ ёшлари;

2-ўринни қиз болалар жамоаси бўйича “Ислом” МФЙ ёшлари;

1-ўринни ўғил болалар жамоаси бўйича “Яйпан гузар” МФЙ ёшлари;

1-ўринни қиз болалар жамоаси бўйича А.Жомий номли МФЙ ёшлари қўлга киритишди.

Умумжамоа ҳисобида А.Жомий номли МФЙ ёшлари мутлақ ғолиб сифатида Ҳоким кубогини қўлга киритди.


Ёш стритболчиларни тақдирлаш тадбири туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мажмуасида ташкил этилди. Унда туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирок этди.

Ғолиб жамоалар ва мусобақанинг фаол иштирокчиларига туман ҳокимлиги томонидан таъсис этилган диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати