Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Элчи қишлоғилик ўқувчилар ва ота-оналарнинг кўп йиллик орзулари ушаладиган бўлди
2021-04-30 22:55:47 129
Ўзбекистон туманининг Элчи қишлоғидаги мактаб 1950 йилдан буён фаолият кўрсатади.
Ўша вақтларда бу мактабга Элчи, Ғаниқишлоқ, Қулибек ва Хайдаробод қишлоқларидан ўқувчилар қатнаб ўқишган.
Кейинчалик 1969-1970 ўқув йилида Қулибек қишлоғида 970 ўқувчи ўрнига эга бўлган янги 21-мактаб қуриб битказилгандан сўнг, мазкур қишлоқлар ёш авлоди янги таълим даргоҳига кўчирилади. Сўнгра Хайдарободликлар 46-мактабга, Ғани қишлоғи фарзандлари эса 38-мактабда билим олишни давом эттиришади.
Элчи қишлоғидаги эски мактаб эса 21-мактабнинг филиали бўлиб бириктирилади. Яъни, қишлоқдаги 1-4 синф ўқувчилари шу филиалда ўқиб, 5-11 синфлардаги таълимни давом эттириш учун 3 чақирим масофа босиб Қулибек қишлоғига қатнашар эди.
Мактаб филиали 120 ўринли бўлиб, айни кунгача 304 нафар ўқувчилар 2 навбатда таҳсил олишмоқда.
Бу эса, табиийки ўқувчилар, уларнинг устозлари ва ота-оналари учун ҳам ноқулайлик туғдирар эди.
Элчи қишлоғи аҳли бу борада, яъни филиалда қўшимча бино қуришда амалий ёрдам сўраб “Халқ қабулхонаси”, туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлимларига мурожаат қилишгани ҳам бор гап.
Баҳамжиҳатликда кўрилган чоралар, давлатимиз, ҳукуматимизнинг фаровон келажак инвестицияси-таълимга бўлган эътибори ўз ижобий натижасини берди.
Мактаб филиали жорий йил Инвестиция дастурига киритилди.
Эндиликда, Дастур асосида 1 млрд. 900 млн. сўм маблағ эвазига филиалдаги мавжуд 120 ўринли бино капитал реконструкция қилиниши билан биргаликда 220 ўринли янги замонавий бино ҳамда ҳожатхона ҳам барпо этилади.
Таълим масканида бугундан қурилиш ишлари бошланди.
Шу муносабат билан туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, ҳудуд сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддиновлар мактаб филиалига ташриф буюриб, қишлоқ аҳлини бу янгилик билан қутлашди, уларнинг хурсандчилигига шерик бўлишди.
Эзгу иш аввалида Қуръони карим тиловати ва дуои фотиҳа ўқилди.
Бир неча йиллар шу хайрли мақсад йўлида фаоллик кўрсатган қишлоқнинг фидоий кишилари хурсандчилик кўз ёшларини ҳам яширишмади.
Сектор раҳбарлари қурилиш ишларининг илк жараёнлари билан танишиб, пудратчи ташкилот вакилларига жараённи сифатли ва ўз муддатларида амалга ошириш, йиғин фаолларига эса жамоатчилик назоратини сусайтирмаслик юзасидан кўрсатмалар бердилар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати