Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 198 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

РЕКОРД: Фарғонада коронавирусга қарши эмланганлар 100 минг нафардан ошди

×

 2021-04-30 22:45:45    89

PDF yuklash
Chop etish


2021 йилнинг 29 апрель куни Фарғона вилояти ҳудудлари бўйлаб жами 16 838 нафар киши COVID-19га қарши эмланди.

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабар бермоқда.

Бугунги кунгача вилоятда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 105 158 нафарга етгани диққатга сазовордир.

29 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
????Ўзбекистон тумани (2384 нафар),
????Олтиариқ тумани (1424 нафар),
????Қува тумани (1364 нафар) банд қилди.
Эмланганлар орасида жиддий асоратлар ва ножўя таъсирлар кузатилмаган.

☝️Таъкидлаш жоизки, фарғоналикларнинг вакцинага ишончи ҳамда уни олишга эҳтиёжи борлигини кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб, 65 ва ундан юқори ёшдагилар, тиббиёт ходимлари билан биргаликда ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари, мактабгача таълим муассаса тарбиячилари, шунингдек, хавф ости гуруҳига мансуб сурункали касаллиги бўлган аҳоли ҳам коронавирусга қарши эмланмоқда, дейилади бошқарма хабарида.