Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги ошхона ва буфет мавжуд бўлмаган 2 та мактабда янгилари қурилмоқда

×

 2021-04-29 22:10:27    165

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Дастурхончи қишлоғида жойлашган 34-умумий ўрта таълим мактабида 207 нафар ўқувчилар таҳсил олишади. Уларга 21 нафар устоз-педагоглар сабоқ беришади. 

1992 йилда ташкил топган мактаб даставвал 2 та мослаштирилган бинолардан иборат бўлган. Таълим даргоҳи кейинчалик 2008 йилда капитал реконструкция қилиниб, 1 та қўшимча замонавий бино ва хожатхона қуриб битказилган. 

Лекин мактабда ошхона тизимининг мавжуд эмаслиги шу кунгача ўқувчи ва ўқитувчиларга ноқулайликлар келтириб чиқариши бор гап эди. 

Мактаб раҳбариятининг ишбилармонлиги ва маҳаллий тадбиркор ташаббуси билан эндиликда бу муаммога ечим топилди.

Маҳалла тадбиркори Муроджон Убайдуллаев ўз ҳомийлиги асосида таълим маскани учун ошхона қурилишини бошлаб юборди. Ошхона битгандан сўнг, у мактаб балансига ўтказиб берилиши, кейин эса 3 томонлама шартнома тузилиб аутсорсинг асосида фаолият юритилиши белгиланган. 

Қайд этилишича, ҳам мактаб учун, ҳам тадбиркор учун қулай ва фойдали бўлган бу ечим орқали камида 2 та янги иш ўрни ҳам яратилади. 

Шунингдек, ташаббускор тадбиркор мактаб учун ошхона қуришдек савобли иш билан билан биргаликда, унинг атрофини ободонлаштириб, бино захламаслиги учун 60 метр масофада ариқ кавлатиб, бетон ариқ (лоток) ётқизиш ишларига астойдил киришган. Ошхона қуриб битказилиши билан унинг атрофида турли манзарали дарахтлар экиб, гулзор ташкил этишни кўзлагани ҳам маълум бўлди.  

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур мактабда бўлиб, олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Мактаб раҳбарияти ва маҳалла тадбиркорининг ушбу эзгу ташаббусини эътироф этди. 

Таълим масканини ўрганиш давомида туман ҳокими бу таълим-тарбия жараёни, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, ўқув дарслари ва тўгараклар фаолияти билан қизиқди. Ўқитувчи ва ўқувчилар билан мулоқот қилиб, улар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. 

Маълумот ўрнида, тумандаги Навбаҳор қишлоғида жойлашган 44-мактабда ҳам худди шу тарзда янги ошхона барпо этилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати