Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 154 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

«Прокурор кубоги» ғолиблари аниқланди

×

 2021-04-29 22:02:15    105

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг миллий кураш тури бўйича “Туман прокурори кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланган мусобақада тумандаги маҳаллалардаги яшовчи 17-30 ёшли 200 дан ошиқ уюшмаган ёшлар вакиллари 10 та вазн тоифасида гиламга чиқдилар.

Кеча, 28 апрел куни мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон тумани прокурори Мирзобедил Назаров қатнашиб, ёш курашчиларни спорт байрами билан табриклади ва мусобақа ғолибларига вилоят босқичида ҳам улкан омадлар тилади.

Якунда мусобақа ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилар медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати