Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

1-сектор раҳбари, туман ҳокими “Катта Тагоб” маҳалласида “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларига киритилганлар билан учрашди

×

 2021-04-28 22:09:00    58

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими, Шерзоджон Юлдашев бугун сектор ҳудудидаги “Катта Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ёшлар ва аёллар дафтарлари”га киритилган фуқаролар билан учрашди. 

Сайёр қабул тарзида ўтказилган учрашувда ушбу дафтарлар рўйхатларига киритилган ёшлар ва хотин-қизларнинг мурожаатлари батафсил ўрганиб чиқилди.

Темурхон Махсумов “Ёшлар дафтари”га киритилган. Ўз хонадонида томорқасида 4 сотихли майдонда иссиқхона қуриб, даромад топиш истаги борлигини маълум қилди. Унинг мурожаати ижроси АТ “Агробанк” Ўзбекистон филиали бошқарувчисига юклатилди. Ўз ўрнида банк бошқарувчиси бугуноқ таъминотчи корхонани Темурхоннинг томорқаси билан таништириб, имтиёзли кредит ажратиш учун ҳужжатлар тайёрланишини маълум қилди. 

“Аёллар дафтари”даги Гулнорахон Қодированинг 2-гуруҳ ногиронлиги бор. Соғлиги кўтармаганлиги боис, бугунги учрашувга уни иссиқ-совуғига қараб турадиган жиян келини Камолахон Қодирова ташриф буюрди. “Тиббиёт коллежини битирганман, хозирда ишсизман. Ўз мутахассислигим бўйича иш ўрним бўлса, барқарор даромадга эга бўлиб, аммамизга янада яқиндан нафимиз тегса дегандим. Лекин тиббиёт ходимларини қайта малакасини ошириш курсларига тўлов учун маблағдан қийналяпмиз”, - дея мурожаат қилди у. Камолахон Қодированинг ўқув курси учун тўловини амалга ошириш учун ҳам белгиланган тартибда амалий ёрдам бериладиган бўлди. Бу борада ҳокимнинг биринчи ўринбосарига тегишли топшириқ берилиб, ижросини туман ҳокими ўз назоратига олди. 

“Темир дафтар”га киритилган Азизбек Солижоновнинг ҳам 2-гуруҳ ногиронлиги мавжуд. “Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари олиб бораётган бугунги ислоҳотлардан мамнунлигимни билдирмоқчиман. Биз каби кўмакка муҳтожлар бугун кучли ижтимоий ҳимояда эканимизни баралла айта оламан. Маҳалла раисимиз, фаолларимиз доимо ҳолимиздан хабар олиб туради. Озиқ-овқат ёки бошқа турдаги ёрдамларни олиб турибмиз. Фуқаролар йиғинимиз ташаббуси билан саҳоватпеша қишлоқдошларимиз мен учун янги уй-жой ҳам қилиб беришяпти, барака топишсин”, дейди Азизбек Солижонов. Йиғин раисидан Азизбекнинг янги уй-жойи қурилишида қандай кўмак лозимлигини билиб олган туман ҳокими, янги уйнинг томини ёпиш учун шифер олиб беришда ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. 

Шу каби учрашув иштирокчиларининг ҳар бир масалалари ечими билан кўриб чиқилиб, алоҳида баёнлаштирди, назорат-режаси тузилиб, ижроси назоратга олинди. 

Учрашув якунида, унда кўтарилган ҳар бир масалалар бўйича туман ҳокими соҳа раҳбарларига муаммоларни жойига чиқиб ҳам ўрганиб, уларнинг ечимини қонуний ва ижобий ҳал этилишини таъминлаш бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати