Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғўза қатор ораларига биринчи ишлов бериш бўйича кўргазмали амалий семинар ташкил этилди

×

 2021-04-28 00:21:37    146

PDF yuklash
Chop etish


Пахта етиштиришдаги барча агротехник тадбирларни муддатида ва сифатли ўтказиш муҳим ҳисобланади. Аммо, чигит экиш ва униб чиққан ғўза ниҳолларига биринчи ишлов беришнинг ўрни алоҳида. Ушбу тадбир оби-тобида, сифатли бажарилмаса, майдонларда бир текис кўчат олинмайди, далалардаги нимжон ниҳоллар касаллик ва зараркунандалар билан зарарланиб, туп сони камайиб кетади.

Ўзбекистон туманидаги “Бўриев Аъзамжон хожи” фермер хўжалиги дала майдонида ташкил этилган кўргазмали амалий семинар мавзуси айнан мана шу масалаларга қаратилди.

Жорий йил ҳосили учун Ўзбекистон туманининг миришкор деҳқонлари 4650 гектар майдонга барака уруғларини қадаб, якунда 18 минг 600 тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олишни ўз олдиларига улкан мақсад қилишган.

150 дан ортиқ пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, механизаторлар, вилоят ҳамда туман қишлоқ хўжалиги мажмуи бошқарма ва ташкилотлари жам бўлган семинарда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, вилоят ва туман сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар. 

Тадбир аввалида туман нуронийлари иштирокида бўлажак ҳосил барокатли бўлишини тилаб тиловат қилинди, жонлиқ сўйилди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров семинар ишини бошқариб, пахтачиликда бугунги куннинг долзарб агротехник тадбирлари, ғўза қатор оралари тупроқларига ишлов бериш агрегатларини ишга тўғри тайёрлаш ва улардан дала шароитида унумли фойдаланишга эришиш ҳақида йиғилганларга батафсил тушунчалар берди. 

Ғўза ниҳолларини касаллик ва зараркунандалар асраш тадбирларини ҳам тўғри ва ўз муддатларида ўтказиш ниҳолларни бекаму-кўст асраб қолишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. 

Семинар давомида механизаторлар учун биринчи “беш кунлик” учун белгиланган миқдорда иш ҳақи тарқатилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати