Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОГОҲЛАНТИРИШ: ТАБИИЙ ГАЗ ВАҚТИНЧАГА ЎЧИРИЛАДИ

×

 2021-04-27 22:48:56    65

PDF yuklash
Chop etish


ҲУРМАТЛИ ТУМАНДОШЛАР, ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!

“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ ҳамда Фарғона УМГнинг тегишли хабарномаларига асосан эртага 2021 йил 28 апрель куни Яйпан ГРС 1-аҳоли тармоқларида торайтириш мосламаси (шайба)ни алмаштириш муносабати билан аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга маълум муддатларда табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади.

Хусусан, Яйпан ГРС 1-аҳоли тармоғида газ билан таъминланадиган “Жонобод” МФЙ, “Шакаробод” МФЙ, “Обод” МФЙ, Дўстларобод қишлоғи,  Яйпан шаҳар “Яйпан гузар”, “Туркистон”, “А.Жомий”, “Бозор Яйпан”, “Боғи Эрам”, “Оқтепа” МФЙлари, “Қулибек” МФЙ да истиқомат қилувчи аҳоли истеъмолчилари (ва корхоналар)да 2021 йил 28 апрель куни соат 11:00 дан 16:00 га қадар табиий газда вақтинчалик узилиш бўлади. 

Огоҳ бўлиб, газни ўчириш ва ёқишда табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг.

“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Ўзбекистонтумангаз” бўлими маъмурияти юқорида келтирилган манзиллардаги истеъмолчилардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўрайди.