Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман прокурори кубоги учун баҳслар бошланди

×

 2021-04-26 15:40:05    69

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида миллий кураш бўйича “Прокурор кубоги” мусобақасига старт берилди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкилланган мусобақада тумандаги маҳаллалардаги яшовчи 17-30 ёшли 200 дан ошиқ уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этмоқда.

Туман прокуратураси, туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳамда ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 10 та вазн тоифасида йигитлар билан биргаликда аёл спортчилар ҳам ғолиблик учун қизғин баҳсларга киришдилар.  

Мусобақанинг очилиш маросимида туман прокурори Мирзобедил Назаров қатнашиб, иштирокчиларга омад тилади. Юртимизда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида спортни оммалаштиришга қаратилаётган эътибор хусусида алоҳида тўхталиб, иштирокчиларни бугунги спорт байрами табриклади.

3 кун давом этадиган мусобақа якуни бўйича ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, навбатдаги босқичда “Вилоят прокурори кубоги” учун гиламга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритадилар. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати