Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна бир модулли боғча ишга тушди

×

 2021-04-21 19:10:39    56

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон туманида мактабгача таълим ташкилотлари сонини ошириш орқали болалар қамровини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун, туманда яна бир янги типдаги замонавий контейнер асосидаги болалар боғчаси фойдаланишга топширилди.

Шакаробод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 34-сонли ДМТТда шу кунга қадар 7 та гуруҳда 210 нафар бола таълим ва тарбия олаётган эди.

Болалар қамровидан келиб чиқиб, таълим маскани ҳудудида денгиз контейнерларидан қўшимча бино қурилиб, яна 3 та гуруҳда 90 нафар болажонларни қамраб олиш имконияти яратилди.

Бунинг учун 480 миллион сўм маблағ сарфланиб, кичкинтойларнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайиши учун барча шароитлар муҳайё қилинди.  

Янги модулли МТТнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, мактабгача таълим бўлими, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати