Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 82 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилади

×

 2021-04-21 08:34:09    46

PDF yuklash
Chop etish


Ҳурматли тумандошлар!

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура ва бир қатор вазирлик ҳамда қўмиталар раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар ташкил этилади.

Ўзбекистон туманида ташкил этиладиган сайёр қабул 23 апрель, жума куни Дўстларобод қишлоғида жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактаби (собиқ қишлоқ хўжалиги коллежи) ҳовлисида соат 14:00 да бошланади.