Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Биолабораторияларнинг самарали фаолияти юқори ва сифатли ҳосил олишда муҳим омилдир
2021-04-20 21:16:17 167
Қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда биологик усулнинг аҳамияти беқиёсдир.
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун "Булут Текстил" пахтачилик кластерига қарашли биолаборатория фаолияти билан танишди.
Айни кунларда ушбу биолабораторияда кўпайтирилаётган трихограмма, бракон, олтинкўз каби биомаҳсулотлар тумандаги 4 минг 650 гектар пахта экинлари майдонларига тарқатишга тахт ҳолатга келтирилган.
Туман раҳбари мазкур масканда яратилган шароитлар ва иш жараёнлари билан яқиндан танишди, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашди.
Туман ҳокими пахтачилик кластери масъулларига биомаҳсулотларни янада кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандаларига қарши биологик усулда курашишга пухта тайёргарлик кўрилишини таъминлаш юзасидан зарурий кўрсатмалар берди.