Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий семинар ўтказилди

×

 2021-04-17 21:40:12    60

PDF yuklash
Chop etish


Донишманд халқимиз “Ерни боқсанг, ер сени боқади”, деган мақолни бежиз тўқимаган. 

Томорқада қилинган озгина меҳнат ва ҳафсала ҳам қўшимча даромадга, ҳам фаровон яшашга замин ҳозирлашини бугун каттаю кичик англаб етган.

Ўзбекистон туманида ташкил этилган аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, очиқ ва ёпиқ майдонларда маҳсулот етиштириш бўйича кўргазмали амалий семинар ҳам ана шу масалаларга бағишланди.

Қирқкетмон қишлоғидаги миришкор оила – Мўминжон Маматовлар хонадонида ташкил этилган кўргазмали амалий семинарда туман ҳокими ўринбосарлари, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъуллари, тупроқшунос олимлар, аграр соҳа мутахассислари, маҳалла фуқаролар раислари ва уларнинг томорқа бўйича ўринбосарлари, ҳудудлардаги хонадон эгалари иштирок этди.

Туман ҳокимлиги, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан ташкил этилган ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад сифатида фуқароларнинг ўз томорқаларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш, уларга амалий кўникма ва илмий асосланган билим бериш, фуқароларнинг ўз томорқасидан даромад олишга ўргатиш, бунда эса маҳалла ва бошқа муассасалар фаолларининг амалий кўмагидан унумли фойдаланиш белгилаб олинди.

Фарғона давлат университетининг Зоология кафедраси мудири, биология фанлари доктори, доцент Муроджон Исағалиев, “Фермер ва томорқачи” газетаси бош муҳаррири Ахмадали Тешабоев каби соҳанинг етук мутахассислари йиғилганларга томорқачиликни ривожлантириш, ердан унумли фойдаланиш сирлари ҳақида ҳам илмий, ҳам ҳаётий тажрибалар асосида батафсил тушунчалар берди. 

Хонадон соҳиби Мўминжон Маматовнинг томорқадан самарали фойдаланаётган услублари мисолида йиғилган иштирокчиларга томорқанинг бебаҳо хазина эканлиги кенг тарғиб қилинди. 

Миришкор оиланинг мўъжаз хонадонидаги кичик мўъжизалар ҳақида навбатдаги хабарларимизда алоҳида баён этамиз.

Семинар иштирокчилари туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда хизмат кўрсатувчи, таъминотчи корхоналар томонидан аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишда кўмаклашувчи хизматлар ва имтиёзлар билан янада яқиндан танишдилар.

Келгусида ҳамкор ташкилотлар билан бу каби семинарларни туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати