Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 60 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими маҳаллий Кенгашга мурожаат қилди

×

 2021-04-17 16:04:16    158

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 17 апрель куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда қулай тадбиркорлик муҳити яратиш, уни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бундан кўзланган асосий мақсад, энг аввало, янги иш ўринлари яратиш, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилаш, маҳаллий бюджет тушумларини кўпайтириш орқали ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган.

Сессияда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев жорий йилнинг дастлабки чорагида бажарилган ишларни таҳлилий-танқидий сарҳисоб қилиб, Ўзбекистон туманида тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига мурожаат қилди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати