Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Томорқа даромад манбаи

×

 2021-04-17 11:15:30    87

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида йилдан-йилга деҳқончиликка илмий асосда ёндашиб, бозор талаблари ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиқиб маҳсулот етиштиришнинг инновацион усуллари жорий этилмоқда.

Замонавий иссиқхоналар, интенсив боғлар яратиш, мева-сабзавотларни сақлаш учун замонавий совитиш тизимига эга омборлар қуриш борасида илғор технологиялар ҳаётга тадбиқ қилинаётгани бунга мисол бўла олади.

Туманнинг Қоратепа қишлоғида истиқомат қилувчи ибратли оила- Расуловлар оиласи томонидан ҳудудда 24 сотих майдонда ўтган 2020 йилда 6200 туп кўчатли замонавий иссиқхона ташкил қилинган.

Айни кунларда иссиқхонада етиштирилаётган помидор ҳосилини кўриб, кўзингиз қувнайди. Сифатли маҳсулот бозорга пешма-пеш чиқарилмоқда.

Иссиқхонада 10 дан ортиқ қишлоқ ёшларининг ҳам бандлиги таъминланган.

- Ўтган йилнинг куз фаслида Тошкентдан 6200 туп серҳосил помидор навини олиб келиб эккан эдик. Иссиқхонадаги ҳарорат, ўсимликнинг сув ва озуқага талабини чуқур таҳлил қилиб бордик. Турли минераллар билан бойитилган сув томчилатиш усулида ўсимлик илдизига етказилади. Яхши ният билан бошлаган ишимизнинг бу йилги биринчи ҳосили чакки эмас, шукр. Изланишу, меҳнатларимиз самараси натижасида муносиб даромад олишни кўзлаганмиз, - дейди иссиқхона агрономи Назиржон Холматов.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати