Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими маҳаллий Кенгашга мурожаат қилади
2021-04-15 16:47:25 148
Жорий йилнинг 17 апрель, шанба куни соат 14:00 да Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 8 апрелда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳокимларнинг ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан маҳаллий кенгашларга мурожаат қилиши кўрсатиб ўтилган эди.
Шунга кўра, навбатдаги сессияда депутатлар Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг кун тартибидаги масала юзасидан мурожаатини тинглайдилар.
Депутатларни рўйхатга олиш соат 13:30 дан бошланади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1. Туманда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, бюджетга тушумларни кўпайтириш ва биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича туман ҳокимининг мурожаати ҳақида.
2. Бошқа масалалар.