Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Каримобод қишлоғида янги “Зиё маскани” иш бошлади

×

 2021-04-15 16:00:32    64

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Каримобод қишлоғида замонавий “Зиё маскани” китоб дўкони қуриб битказилиб, ишга туширилди.

Ҳудуддаги ибратли ва фаол оила - Эргашевлар оиласи томонидан қўл урилган ушбу эзгу ташаббусдан ёшу-қари бирдек миннатдор. 

- Иш бошида “Зиё” нашриёти билан шартномалар тузиб, мингдан зиёд болалар адабиёти, бадиий, илмий-оммабоп, чет тилларидаги қўлланма ва адабиётлар ҳамда бошқа соҳаларга оид китобларни келтирдик. Китоб фондини янада кенгайтириб, нафақат Каримободликлар, балки қўшни қишлоқлик тумандошларимиз, ёш авлод набираларимизни китобга янада яқин дўст бўлишларини мақсад қилганмиз, - дейди оила боши Розиқжон хожи Эргашев. 

Ушбу илм маконининг очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, қишлоқ аҳли ва ёшлар вакиллари иштирок этишди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати