Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муборак Рамазон ойининг илк кунларида Ўзбекистон туманидаги 1050 га яқин эҳтиёжманд оилага мурувват кўрсатилди

×

 2021-04-15 01:06:00    44

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида муборак Рамазон ойи ташрифи муносабати билан мурувват тадбирлари табора авж олмоқда.

Ойларнинг султонининг илк кунларида туман "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1046 та кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган хонадонларга 8 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳам ана шу тоифадаги оилалар холидан хабар олди. 

Ташриф давомида туман раҳбари хонадон вакиллари билан дилдан суҳбат қурди, уларни фазилатли ой билан қутлади. Уй соҳиби ва соҳибаларининг дарду-ташвишларини тинглади. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга зарурий топшириқлар берилиб, ижросини ўз назоратига олди. 

Муборак моҳи Рамазон ойида бу каби эзгу амал ва хайрли йўқловлар туманда давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати