Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кичик Оқмачит ва Қумбосди маҳалла фуқаролар йиғинлари жорий йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида обод ва кўркам маҳаллаларга айлана
2021-04-14 23:18:12 188
Фуқароларни ҳаётидан рози қилиш, яшаш шароити ва турмуш фаровонлигини юксалтириш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон туманидаги “Кичик Оқмачит” ва “Қумбосди” маҳалла фуқаролар йиғинлари ижтимоий ҳолати оғир бўлган қишлоқ ва маҳаллалар тоифасига киритилган эди. Жорий йилги “Обод қишлоқ” дастурига мазкур икки маҳаллалар киритилиб, бугун улар дастур асосида кўркам қиёфа касб этмоқда.
Шу кунларда ҳар икки маҳаллада ҳам дастур бўйича белгиланган ишлар бошланган.
Хусусан “Кичик Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги 7 та кўчада 3,4 км асфальтлаш ҳамда 4 та кўчада 2,2 км. шағал ётқизиш, яъни жами 5,6 км йўлларни таъмирлаш ишлари тўлиқ якунига етказилди.
Шунингдек, айни кунларда мазкур қишлоқдаги Олчазор ва Янгибод кўчаларида истиқомат қилувчи аҳолининг электр энергияси сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудга 100 кВА бўлган янги трансформатор ва 25 та темир-бетон таянчлари олиб келиниб, уларни ўрнатиш ишлари бошланди.
“Қумбосди” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам дастур асосида белгиланган ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари жадал тус олган. Маҳалланинг Жар ва Янгиобод кўчаларидаги 2 км. ички йўлларга шағал тўшалди.
Ҳудуддаги 24 дона газ тақсимлаш қурилмаси тафтишдан ўтказилиб, бўёқланди, 1 км. газ қувури тартибга келтириб, 20 та газ таянч устунлари таъмирланди. Жар маҳалласидаги 18 та хонадонларга маиший газ балонлари берилиб, суюлтирилган газга мослаштирилди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев маҳаллалардаги ўрганишлар жараёнида мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишиб, аҳоли кайфияти билан қизиқиб, уларнинг фикрларини тинглаб бормоқда.
Ҳудудларда ободонлаштириш ва қурилиш таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати