Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КИЧИК ТАГОБ МФЙНИНГ ИБРАТ КЎЧАСИГА ШАҒАЛ ЁТҚИЗИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
2021-04-13 21:25:24 152
Кеча, 12 апрел куни кун.уз нашрининг телеграм ижтимоий тармоғидаги Фарғона вилоятига оид хабар ва янгиликлар расмий каналида шахси очиқланмаган мурожаатчининг Ўзбекистон тумани, “Кичик тагоб” МФЙ, Ибрат кўчасидаги ҳолатга оид мурожаати эълон қилинди.
Унда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси “Яқинда Ибрат кўчасига артизиан қудуқлари кавланиб, кўча аҳволи таъмирга муҳтож ҳолатга келиб қолгани, кўчага шағал ташлаб беришда мутасаддилардан амалий ёрдам сўраб” мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат бўйича Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Хусусан, ушбу мурожаат ижтимоий тармоқда эълон қилинган куниёқ Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев топшириғига асосан туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Шерзоджон Исмоилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ шу куни маҳаллага бориб, мавжуд ҳолатни батафсил ўрганди ва мурожаат ижросини ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.
Ибрат кўчаси кўчаси ҳақиқатдан ҳам Кичик Тагоб МФЙда жойлашган бўлиб, маҳалла “Обод қишлоқ” дастурига киритилмаган.
Аввал маълум қилганимиздек, ҳақиқатдан ҳам Кичик Тагоб ва Катта Тагоб МФЙлари ҳудуди аҳолисини тоза ичимлик суви таъминоти яхшилаш борасида Дастур асосида 3,2 млрд сўмлик объектни қуриш ишлари олиб борилган. Белгиланган лойиҳага кўра, 5 километрлик ичимлик суви тармоғини қуриш ишлари, аҳоли мурожаатлари ва илтимосига кўра яна 1 километрга узайтирилди. Бу борада давлат томонидан белгиланган ишларни амалга ошириш давомида ҳар икки қишлоқ аҳли ўз ташаббуслари ва ихтиёрлари билан ички кўчалари ва ўз хонадонларига ичимлик суви қувурини олиб кириб кетиш учун қўшимча яна 7 километр тармоқ ётқизиш ишларини бажарилган.
Туман ҳокимлиги томонидан ўз ўрнида белгиланган чора-тадбирлар натижасида салкам 1 км. масофадаги Ибрат кўчасига бугуннинг ўзида шағал тўкиш ва ётқизиш ишлари бошланди.