Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 204 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Саховат 2020" кооперацияси 100 та оилага саховат кўрсатди

×

 2021-04-12 23:22:40    92

PDF yuklash
Chop etish


Азалдан, олий ҳиммат ва саховатпеша инсонларимиз доимо эҳтиёжга мухтож фуқароларга яқиндан кўмаклашиб келган. Айниқса бу эзгу амалларнинг кўлами ойларнинг султони бўлган муборак Рамазон ойида янада кенгаяди.

Фазилатли ойнинг ташрифи муносабати билан Ўзбекистон туманидаги "Саховат 2020" кооперацияси ҳам хайрли ташаббусни амалга оширди.

Бугун эрта тонгдан кооперация ишчи-ходимлари томонидан тақсимланган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари МФЙ ва сектор ишчи гуруҳлари масъуллари иштирокида тумандаги 100 та эҳтиёжманд оилаларга тарқатиб чиқилди.

Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бинобарин, Моҳи Рамазон ойи арафасида ана шундай савобли ишлар ризқимизга барака киритади, ҳаётимиз осуда, қалбларни эса хотиржам бўлишини таъминлайди.