Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида саховат ва мурувват ойи олдидан эзгу амаллар авж олмоқда

×

 2021-04-12 23:19:22    55

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Рамазон ойида хайр-эҳсон қилиш, қариндош-уруғ ва бева бечоралар ҳолидан хабар олиш савобли амаллар ҳисобланади.

Ўзбекистон туманида фазилатли ой ташрифи муносабати билан ана шундай савобли амаллар кенг қулоч ёйишни бошлади.

Инсонлар кўнглини кўтариш, уларга беғараз ёрдам бериш мақсадида, кеча туманнинг Ўрта қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи бир гуруҳ саҳоватпеша инсонлар хайрли ташаббусни амалга оширишди. 

Улар томонидан ҳудуддаги 40 та эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бу ҳақда бизга ушбу хайрли тадбирда бевосита иштирок этган туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова хабар бермоқда.

Бу каби эзгу амаллар туманда кун сайин янада авж олажак, албатта.