Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 212 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида бир кунда 2 та болалар боғчаси фойдаланишга топширилди. Улар 240 нафар кичкинтойларни ўз бағрига олади

×

 2021-04-12 23:14:59    109

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, Ўзбекистон туманидаги Кичик Оқмачит ва Қайқуобод маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди.

Кичик Оқмачит МФЙ да жойлашган 42-сонли ДМТТда шу кунга қадар 240 нафар бола таълим ва тарбия олаётган эди. 

Мактабгача таълим муассасаларида ўрин етишмаслиги муаммосини тез, ортиқча чиқимларсиз самарали ечиш имкониятидан унумли фойдаланиш, МТТларнинг турли шакллари фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида мазкур муассасанинг бўш ер майдонида 90 ўринли енгил конструкцияли контейнер-боғча қуриб битказилиб, бугун жажжи кичкинтойлар ихтиёрига топширилди. 

Шинам ва қулай контейнер-боғчанинг қурилиши маҳаллий қурилиш-пудрат корхонаси “Улуғбек Қизил Қақир” МЧЖ бунёдкорлари томонидан амалга оширилди. Унинг қурилишига 416 миллион сўм маблағ сарфланган. 

Шунингдек туман ҳокимлиги ва туман мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан боғча ҳовлиси ва унга кириб келиш йўли 800 кв.м асфальтланди. 

Жажжи болажонларнинг болалик завқ-шавқини суришлари, бошланғич билим ва кўникмаларни ўзлаштиришлари учун контейнер-боғчада зарур шарт-шароит муҳайё қилинган.

Қайқуобод маҳалласида қад ростлаган 56-сонли ДМТМ эса бир неча йиллардан буён 3 та гуруҳда 75 нафар болани ўз бағрига сиғдириб келаётган ва таъмир талаб аҳволга келиб қолган эди. Мазкур масаланинг ижобий ечими сифатида Давлат дастури асосида 2 млрд. 375 млн. сўм маблағ сарфланиб, янгидан 150 ўринга мўлжалланган боғча қуриб битказилди. 

Икки қаватли ушбу замонавий муассасада ошхона, ётоқхона, айвончалар, озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли сақлашга мўлжалланган заҳира омбори ва болалар майдончалари жаҳон талабларига мос тарзда бунёд этилди ва замонавий кўринишда жиҳозланди.

Яна бир муҳим жиҳати шундаки, “Фарғона тараққиёт қурилиш Файз” қурилиш ташкилоти томонидан мазкур замонавий муассасанинг ҳар бир гуруҳида алоҳида санузел хоналари барпо этилишига алоҳида эътибор қаратилди.  

Барча қулай шароитга эга ва замонавий тус олган янги боғчада эндиликда 4 та тўлиқ ва 1 қисқа гуруҳда жами 150 нафар жажжи болажонлар савод чиқариб, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишади, албатта. 

Янги муассасаларнинг очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев раҳбарлигидаги сектор раҳбарлари, ҳокимлик масъуллари, вилоят, туман мактабгача таълим бошқарма ва бўлими мутасаддилари, маҳалла аҳли вакиллари, ота-оналар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Туман ҳокими ота-оналар ва болажонларни самимий табриклаб, эртамиз эгаларининг камолоти учун ҳар қанча шарт-шароит яратилса, бу албатта келажакда ўз мевасини беришини таъкидлади. 

Ҳар икки боғчага туман ҳокимлиги ҳамда мактабгача таълим бошқармасининг совғалари-ўйинчоқлар тўплами топширилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон туманида айни кунларда 12 минг 710 нафар бола боғчага қатнайди. Бу кўрсаткич 3-7 ёшли болалар умумий сонининг 64 фоизини ташкил этади. Туманда жорий йил сўнггига қадар қамровни 74 фоизга етказиш бўйича аниқ режалар тузиб олиниб, унинг ижроси юзасидан ана шундай тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати