Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Одил судлов — адолат тарозиси
2021-04-12 09:26:41 277
Маъмурий хукуқбузарликка доир ишларни судларда кўриб чиқишда қонун талабларига қатъий риоя этиш зарурлиги, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик ва айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига судьяларнинг эътиборини қаратиш лозим булади.
Маъмурий хуқуқбузарликка доир ишларни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида судья Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 303-моддасида назарда тутилган масалаларни хал этиши лозим. Бунда, маъмурий хуқуқбузарликка доир ишларни тақдим қилган орган, ишни куриб чиқишда қатнашувчи шахсларни ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи хакида хабардор қилинганлиги хақида тегишли маълумот асосида тақдим қилиши лозим булади.
Маъмурий хуқуқбузарликка доир иш жиноят ишлари бўйича суднинг судловлигига тааллуқли бўлмаганда ёки Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 282 ва 304-моддалари талабларига риоя қилинмаган ҳолда юборилган маъмурий хуқуқбузарлик хақидаги хужжатлар судьянинг асослантирилган қарори билан баённомани тузган ёки маъмурий иш қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарган органга ёки мансабдор шахсга қайтаради. Маъмурий хужжатларда мавжуд бўлган камчиликларни тузатиш учун қайтарилган вақт маъмурий ишни кўриш ва маъмурий жазо тайинлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 36 ва 305-моддаларида белгиланган муддат ўтишини тўхтатмайди.
Маъмурий хуқуқбузарликка доир ишлар юзасидан юритилаётган баённомаларни ва маъмурий иш қўзғатиш тўғрисидаги қарорларнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 281-моддаси талабига жавоб бериши лозим. Агарда, баённома ёки маъмурий иш қўзғатиш ҳақидаги қарор тегишли ваколати бўлмаган шахс томонидан тузилган ёки қабул қилинган булса, маъмурий хуқуқбузарлик содир қилинган вақт ва хуқуқбузарликнинг мазмуни, хуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи меъёрий хужжатлар кўрсатилмаган ёки жавобгарликка тортилаётган шахс хужжатлар билан таништирилмаган, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган холларда баённома ёки қарор нусхаси топширилмаган, шу Кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган хуқуқлари тушунтирилмаган холатларда, судья қайд қилинган камчиликларни бартараф этиш учун баённома ва қарорни тегишли органга ёки мансабдор шахсга қайтаради.
Судья маъмурий хуқуқбузарликка доир ишни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 294-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсларнинг химояга бўлган хуқуқларини таъминлаш чораларини кўриши лозим. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иш хужжатлари билан танишиб чиқиш, изоҳлар бериш, далиллар келтириш, илтимосларини баён этиш, ишни кўриб чиқишда адвокатнинг хуқуқий ёрдамидан ва таржимоннинг хизматидан фойдаланиш, ўз она тилида сўзлашиш, унга нисбатан чиқарилган қарорлар устидан шикоятлар қилиш ҳуқуқига эгадир.
Муайян шахс томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлигини исботлаш мажбурияти, маъмурий хуқуқбузарлик хақида баённома тузган идоралар (мансабдор шахс) зиммасига юклатилади. Шунга кўра маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс ўзининг ҳимоя хукуқидан фойдаланишга, айбсизлигини исботлашга хақлидир, аммо бу унинг мажбурияти эмас.
Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг ҳимоя хуқуқининг бузилиши, маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги қарорни бекор қилишга асос бўлади.
Ш.Мирзакиров
Жиноят ишлари бўйича
Ўзбекистон туман судининг раиси