Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 56 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Ёш китобхон" танлови ғолиби туманда муносиб кутиб олинди

×

 2021-04-10 18:41:49    198

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, куни-кеча якунланган “Ёш китобхон" танловининг республика босқичида 10-14 ёшлилар тоифасида Ўзбекистон тумани 50-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Мухаммадфозил Исмоилов ғолибликни қўлга киритиб, Президент совғаси-“Спарк” автомашинаси соҳибига айланди.

Бугун пойтахтдан қайтган Мухаммадфозил ўзи таҳсил олаётган Кичик Оқмачит қишлоғидаги 50-умумтаълим мактабида тантанали равишда кутиб олинди.

Ўзгача тайёргарлик ва кўтаринки руҳда ўтказилган маросимда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, мактаб жамоаси ва Мухаммадфозилнинг дўстлари, маҳалла аҳли, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар иштирок этди. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев китобсеварни эришган улкан муваффақияти билан қутлаб, унинг келгусидаги ўқиш ва ишларида улган зафарлар тилади. Мухаммадфозилнинг онаси-шу мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Мукаммалхон Муқимжоновага, устозлари ва маҳалла аҳлига ана шундай чуқур билим соҳибини муносиб тарбиялаб, улғайтирганлари учун самимий миннатдорчилигини билдирди. 

Мухаммадфозилнинг бу ютуғи тенгдошлари учун ўрнак бўлишини, унга ҳавас қилган яна кўплаб туманимиз ёшлари китобга ошно тутиниб, янгидан янги марраларни забт этишга интилишини таъкидлади.

Тадбирда сўз олган устоз-мураббийлар, маҳалла аҳли вакиллари юксак зеҳн соҳибининг ютуқларини эътироф этиб, илиқ фикрларни билдиришди.

Тантанали тадбирда туман ҳокимлиги томонидан зукко ва билимдон китобхон Мухаммадфозил 10 миллион сўм, мактаб директори Муқаддамхон Деҳқонова ва саоҳиятли билимдоннинг устози-она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Нилуфархон Халиловаларнинг ҳар бирлари 5 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Йиғилганлар ёш китобхоннинг ўқув синфи ва албатта мактаб кутубхонасида ҳам бўлишди. 

“Биринчи устозим онам бўладилар. Бу нуфузли лойиҳага тайёргарлик кўриш ва иштирок этиш борасидаги уч йиллик тажрибам, ваниҳоят бу йил ўз сўзини айтди. Интилишдан, изланишдан чарчамадим, тўхтамадим. Жорий йилги танловнинг республика босқичи ҳам ўзига яраша синовларга бой ўтди. Беш шарт давомида 14 нафар иштирокчилар ҳар биримизнинг иқтидор ва салоҳиятимизни билдик. Биз саҳнада муросасиз билим беллашувларига киришган бўлсакда, унинг ортида самимий дўстлашдик, тажриба алмашдик. Бугунги ютуқларимга эришишда сиз азиз дўстларим, яқинларим, устозларим ва барча тумандошларимни менга бўлган илиқ меҳрини, қўллаб-қувватлашлари ва дуоларини ҳис этиб турдим. Барчангизга раҳмат.” дея ўз ҳаяжон ва фикрлари билан бўлишди ёш китобхон. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати