Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СЕССИЯДА МАСЪУЛ РАҲБАРЛАРНИНГ ҲИСОБОТЛАРИ ТИНГЛАНДИ

×

 2021-04-10 10:53:20    203

PDF yuklash
Chop etish


9 апрел куни Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, сиёсий партия ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев очди ва олиб борди. 

Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди:

1. 2020 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таьминлаш прогноз кўрсаткичларини бажарилиши ҳамда 2021 йилда аҳоли бандлигини таьминлаш бўйича туман Дастурини тасдиқлаш тўғрисида. 

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раислигида 2020 йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари ижроси юзасидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра фаолияти “ўрта” ва “қониқарсиз” ва “яхши” баҳоланган туман, шаҳарларда кўрсаткичларни янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги ҳақида

3. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган Давлат дастури ижроси ҳақида

4. Худудларда кичик саноат зоналарини ташкил этиш, мавжудларининг фаолиятини янада самарали ташкил этиш ҳақида.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари фаолияти билан боғлиқ низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4197-сон қарори ижроси юзасидан секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳақида

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сон Фармони ижроси юзасидан секторлар ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари томонидан тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги чора-тадбирлар ҳақида

7. Аҳолини муҳтож қатламларини “Темир дафтар”га киритиш, меҳнатга лаёқатли аъзоларни даромад манбаини ошириш ва бандлигини таъминлаш орқали уларни “Темир дафтар”дан чиқариш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида.

8. 2021 йил 1-чораги давомида Ўзбекистон тумани ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги тўғрисида.

Дастлаб, кун тартибидаги 1, 2 ва 7-масалалар юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Мамадолим Сатторовнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, кун тартибига киритилган навбатдаги масалалар бўйича туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси У.Раззоқов, туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси Я.Солиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири А.Қодиров ва туман ҳокимлиги иш юритиш бўлинмаси мудири Ж.Бахромовларнинг ахборотлари эшитилди.

Сессия иштирокчилари кун тартибида масалалар юзасидан ҳисобот берувчилар, сектор раҳбарлари ва сессияда иштирок этаётган мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилди.

        Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.