Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хотин-қизлар манфаатлари – доимий эътиборда
2021-04-09 01:21:33 192
Ўзбекистон туманида "Мамлакатимизда аёлларга берилаётган эътибор ҳамда оилавий ажримларнинг олдини олиш” мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинар Фарғона вилоят суди ва Фарғона вилоят ҳокимлиги ўртасида 2020 йил 15 декабрда тасдиқланган Меморандум ижроси доирасида ташкил этилди.
Унда Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари О.Хасанов, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг раиси У.Хўжақулов, Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Камолова, туман прокурори катта ёрдамчиси А.Қурбоновлар иштирок этишди.
Шунингдек, семинарда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари қатнашдилар.
Семинарда кун тартибидаги мавзу юзасидан суд раислари ва прокурор ёрдамчиси томонидан иштирокчиларга кенг хуқуқий тушунтиришлар берилиб, чақалоқ савдосини олдини олиш, судга даво аризалар топшириш, суд буйруқларини чиқариш тўғрисидаги буклетлар тарқатилди.
Мавзуга оид савол-жавобларга бой ўтган тадбир давомида келгусида ҳамкорликда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатларга ҳам урғу берилди.