Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Барака уруғлари қадалмоқда

×

 2021-04-06 22:57:01    51

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда Ўзбекистон тумани фермер хўжаликлари дала майдонларида чигит экиш ишлари жадал тус олган.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев "Нурсух Ғафур Ғулом ФАР" ва "Намуна" ММТП далаларида чигит экиш ишларининг бориши ва ғалла ривожини кўздан кечирди.

Фермерлар билан мулоқотда агротехник тадбирларни муддатидан кечиктирмай ва сифатли бажариш, экиш ишларини тажрибадан ўтган синовлар асосида ташкил этиш масалалари хақида сўз юритилди.

"Шавкатжон Ноила Дилшодбек" фермер хўжалиги миришкорлари 42 гектар майдонга яхши ниятда пахтанинг "Султон" навини экишга киришган. 49 гектар майдондаги ғалла эса тўлиқ икки марта озиқлантирилиб, айни кунларда учинчи ўғитлашга тайёргарлик кўрилмоқда. 

"Султонқодир ота" фермер хўжалиги жами 51,6 гектар майдонда пахта етиштиради. Ўтган йили ММТП да биринчилардан бўлиб хўжаликнинг 21 гектарида томчилатиб суғориш тизимини тадбиқ этилиши натижасида биринчи теримнинг ўзида 28 центнер, жами мавсумда эса 40 центнердан ҳосил олган. Жорий мавсумда ҳам ниятни хайрли қилган хўжалик аъзолари оқ олтиннинг “Султон” навини ерга қадашмоқда. 

- 51,6 гектар пахта майдонимизнинг 21 гектарида томчилатиб суғоришни бу йил ҳам йўлга қўямиз, албатта. Ўтган йилгиданда яхши ҳосил олишга пок ният қилганмиз, иш бошидан меҳнатимиз ҳам шунга яраша бўляпти, шукр, - дейди фермер хўжалик раҳбари Абдухалил Султонов.

Хўжаликнинг 61 гектар майдонидаги бошоқли дон парвариши ҳам агротехник қоидалар асосида амалга оширилмоқда.

“Қахрамонжон Исақович” фермер хўжалигининг пахтакорлари ҳам 43,3 гектар майдонда ғайрат билан чигит экиш ишларини олиб боришмоқда.

Бу йилги баҳор бошидаги об-ҳавонинг инжиқликларига қарамай, Ўзбекистон туманилик тажрибали ва миришкор деҳқонлар ана шундай зўр шижоат ва саъй-ҳаракатлар билан бу синовдан муваффақиятли ўтишмоқда. Ёмғирли кунларни ортда қолдириб, қуёшли кунларнинг ҳар бир соатини ғанимат билиб, халқимизнинг эртанги ризқи учун бугун улар даладаги юмушларини адо этишмоқда. Деҳқоннинг бугунги меҳнати эртага албатта самарасини беради. 

Маълумот ўрнида, туманда 2021 йил пахта ҳосили учун 4 минг 650 гектарида барака уруғи қадалиб, якунда 18 минг 600 тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш режаланган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати