Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 83 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик Муҳаммадфозил китоб ўқиб, "Spark" ютиб олди

×

 2021-04-05 17:43:55    63

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда миллионлаб ёшларни ўзида жамлай олган китобхонлар беллашуви - "Ёш китобхон" танловининг финал босқичи ўтказилмоқда.

Финал босқичида 10-14 ёш тоифасида иштирок этган 14 нафар иштирокчи орасида Ўзбекистон тумани 50-мактаб 8-синф ўқувчиси Исмоилов Мухаммадфозил Дилшодбек ўғли 5 та шарт бўйича умумий ҳисобда 378,9 балл тўплаб, мутлоқ ғолибликни қўлга киритди ва “Спарк” соҳибига айланди.

Муҳаммадфозил 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мазкур танловда иштирок этиб келади. 2019 йилда вилоятда 2- ўринни,  2020 йилда  вилоятда 1- ўринни, республикада  7-ўринни эгаллаган бўлса, жорий йилда ёш китобхон йигит республикада 1-ўринни эгаллади ва олий совринга эга чиқди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ушбу юксак ғалаба билан туманимиз ифтихори, юксак билим эгаси Мухаммадфозилни, унинг оила аъзолари ва устозларини самимий муборакбод этади! 

Мухаммадфозилни келгусида бундандан юксак марраларни забт этишига тилакдошмиз!

Туманимизда ана шундай зукко ва билимдон ёшлар сони кўпаяверсин!