Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Наврўз кубоги-2021” футбол мусобақасининг туман босқичи ўтказилди

×

 2021-04-05 17:25:19    71

PDF yuklash
Chop etish


Жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, айниқса, ёшлар, маҳалла, олис қишлоқларда истиқомат қилаётган аҳоли орасида спортни кенг тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш, истеъдодли спортчи-ёшларни эрта аниқлаш мақсадида Ўзбекистон туманида турли спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. 

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 18-30 ёшлар ўртасида “Наврўз кубоги-2021” футбол мусобақаси ана шундай спорт тадбирларининг мантиқий давоми бўлди.

Мазкур мусобақа Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозаров ва вилоят сектор раҳбарлари томонидан тасдиқланган Низомга кўра ташкил этилди. 

Мусобақанинг туман босқичида 500 нафардан ортиқ ёшлар 48 та жамоага бўлинган ҳолда ғолиблик учун майдонга тушди.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этган Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бу каби спорт мусобақалари беш муҳим ташаббусни аҳоли ҳамда ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва маҳаллаларда спортни оммалаштиришга қаратилганини таъкидлади.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра “Қум” маҳалла фуқаролар йиғини ёш футболчилари мусобақанинг вилоят босқичида туманимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Улар 2-6 апрел кунлари ўтказилиши кўзда тутилган вилоят гуруҳ учрашувларида вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари кубоги учун баҳсларда иштирок этади.  

Ғолиб ва совриндор жамоалар туман ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати