Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида ҳашар йўли билан барпо этилган янги маҳалла биноси фойдаланишга топширилди
2021-03-27 19:24:30 151
Ўзбекистон туманидаги "Даханақақир" МФЙнинг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Маҳалла аҳли ва ташаббускор ҳомийлар кўмагида ҳашар йўли барпо этилган бинонинг қурилиш ишларига 130 млн. сўмга яқин маблағ сарфланди.
Бинонинг очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими ана шундай ташаббус учун маҳалла аҳлига миннатдорчик билдириб, барчани янги бино билан самимий қутлади.
Замон талабларига мос тарзда қуриб битказилган мазкур маҳалла фуқаролар йиғинига вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан янги мебель жиҳозлари ҳамда замонавий русумдаги компьютер жамланмаси тақдим этилди.
Маҳалла биносидан эндиликда 876 хонадонда истиқомат қиладиган 3900 га яқин аҳоли фойдаланади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати