Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 94 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманининг энг чекка ҳудудида жойлашган яна иккита қишлоқдаги 9 мингга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади

×

 2021-03-26 20:10:05    184

PDF yuklash
Chop etish


Туманнинг энг чекка ҳудудлари ҳисобланмиш Катта Тагоб ва Кичик Тагоб қишлоқлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида яна бир йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Ҳар икки қишлоқни обиҳаёт билан тўлиқ таъминлашга қаратилган, қиймати 3,2 млрд сўмлик объектни қуриш ишлари бугунги кунда айни авжида. 

Белгиланган лойиҳага кўра, 5 километрлик ичимлик суви тармоғини қуриш ишлари, аҳоли мурожаатлари ва илтимосига кўра яна 1 километрга узайтирилди. 

Кейинчалик ҳар икки қишлоқ аҳолиси ва ҳудуд ҳомийлари ташаббус кўрсатиб, дастур асосида тортилаётган 6 километрлик тармоқни ички кўчаларгача олиб кириб кетиш учун яна 7 километр тармоқ ётқизилди. Натижада иш бошида кўзда тутилган 5 километрлик ичимлик суви тармоғи айни кунга келиб 13 километрга айланди. 

Лойиҳа доирасида 1 та тик сув қудуғи қазиш, қазилган қудуққа 1 та сув насоси ташлаш, 1 та II-сув кўтариш насоси ўрнатиш, 1 та трансформатор ўрнатиш, узунлиги 500 метр бўлган ҳаво линиясини тортиш ва сиғими 500 м3 бўлган 1 та сув сақлагич (резервуар) қуриш каби ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу ишларни амалга ошириш натижасида ҳудуддаги 8 минг 700 нафардан ортиқ аҳоли ҳамда 2 та мактаб, 4 болалар боғчаси каби ижтимоий соҳа объектлари оғирини енгил қилишга ўзгача ёндашилади.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур лойиҳани бажарилиш жараёнлари билан ҳам танишиб, сувсозлар ва маҳалла раислари иштирокида кўзланган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан зарурий чоралар белгиланди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати