Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Кенг кўламли ярмарка “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларига киритилганларни қўллаб-қувватлашга бағишланди
2021-03-26 16:33:23 131
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими раҳбарлигидаги 1-секторда кенг кўламли ярмарка ташкил этилди.
Унда сектор ҳудудидаги 22 та маҳаллалардан ташриф буюрган “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарлари рўйхатига киритилган 150 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этди.
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбир доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси, асаларичилик, қуёнчилик, иссиқхона ва тикувчилик каби соҳаларга оид маҳсулотлар кўргазмаси ўтказилди.
Ярмарка иштирокчиларига туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан корхона ва ташкилотлар, хусусий тадбиркорлик субъектларининг 160 га яқин бўш иш ўринлари, бир қатор таъминотчи корхоналарнинг маҳсулотлари АТ "Агробанк" нинг имтиёзли кредитлари асосида таклиф этилди.
Тадбир давомида туман ҳокими ўринбосарлари бевосита фуқаролар мурожаатлари билан ишлаб, уларни уларнинг ижроси юзасидан шуғулланишган бўлса, АТ "Агробанк" Ўзбекистон тумани филиали ходимлари томонидан тадбир қатнашчиларига имтиёзли кредитларни олиш, бу борадаги имконият ва қулайликлар бўйича тушунтиришлар берилди. Шу билан бир қаторда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспекторлари томонидан аҳолининг ўзини-ўзи банд қилиш бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ярмарка натижаларига кўра 19 нафар фуқаро иш билан таъминланган бўлса, яна 5 нафар ёшлар қайта касбга ўқитишга йўналтирилди. Шунингдек, 30 дан ортиқ аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашга хизмат қиладиган маҳсулотларни имтиёзли кредит асосида олиш учун шартномалар тузилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати