Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 190 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида контейнердан тайёрланган яна бир модулли боғча барпо этилмоқда

×

 2021-03-25 00:31:11    120

PDF yuklash
Chop etish


Тумандаги Шакаробод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 34-давлат мактабгача таълим муассасаси негизида 90 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилотининг муқобил шакли – денгиз контейнерлари асосида модулли МТТ барпо этилмоқда.

Амалиётга татбиқ этилаётган мактабгача таълимнинг бундай муқобил шакллари бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларида ўрин етишмаслиги муаммосини тез, ортиқча чиқимларсиз самарали ечиш имкониятини беради. 

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур боғчанинг қурилиш ишлари билан танишди.

Айни вақтда МТТдаги мавжуд 7 та гуруҳда 210 нафар болажонлар тарбияланаётган бўлса, янги боғчани ташкил этилиши билан яна 3 та гуруҳ ташкил этилиб, 90 нафар болаларни қамраб олиш имконияти яратилади. 

Туман ҳокими пудратчи ташкилот вакиллари билан суҳбатлашиб, қурилиш-монтаж ишларини ўз муддатида сифатли якунлаш, муҳими янги боғчада барча қулайликлар ва имкониятлар яратилишига асосий эътиборни қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Кичик-Оқмачит маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 42-давлат МТТда ҳам ана шундай денгиз контейнерлари асосидаги модулли боғча қурилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати