Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғонада олис қишлоқлардаги 46 мингдан зиёд аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади

×

 2021-03-24 23:21:40    339

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ичимлик сув таъминотини яхшилашга қаратилган йирик лойиҳа – “Ўқчи”дан “Каримобод” маҳаллла фуқаролар йиғини ҳудудига қадар 26 километр узунликда ичимлик суви тармоғини қуриш ишлари бошланди. Мазкур лойиҳа Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган.

Қиймати 19 миллиард сўмни ташкил этувчи объектни қуриш ишлари “Обиҳаёт-Б” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида 2 та тик сув қудуғи қазиш, қазилган қудуққа 2 та сув насоси ташлаш, қудуқдаги сувни резервуарга ташлаб бериш учун темир трубадан 868 метр сув тармоғи тортиш, 2 та сув сақлагич (резервуар), 2 та трансформатор ўрнатиш каби ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунгача биринчи сув қудуғи қазиш ишлари деярли якунланиб, иккинчи сув қудуғини қазиш ишларига ҳозирлик кўрилмоқда. Резервуар ўрнини текислаш ишлари тўлиқ якунланган. 720 метр полиэтилен ва 160 метр темир қувурлар тортилиб, қурилиш-монтаж ишлари қизғин авж олган.

– Лойиҳани амалга ошириш орқали “Бўстон”, “Янгиҳаёт”, “Жонобод”, “Обод”, “Ойимчақақир”, “Даҳанақақир”, “Каримобод”, “Шўрсув” маҳалла фуқаролар йиғини ва Дўстларобод қишлоғидаги аҳоли хонадонлари ҳамда корхона, муассасаларни ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришилади, – дейди туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев. – Шунингдек, ичимлик суви таъминоти оғир бўлган бошқа ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этиш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Фарғона вилоятида ўтган йилда қарийб юз миллиард сўм маблағ эвазига ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилган бўлса, жорий йилда бунинг салмоғи янада ошади. Жорий йилдан бошлаб вилоятда тажриба сифатида қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида локал ичимлик сув таъминоти тизимларини қуриш лойиҳалари давлат ижтимоий буюртмалари асосида амалга оширилиши йўлга қуйилди. Бунинг натижасида олис қишлоқлардаги 46 мингдан зиёд аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш кўзда тутилган.

М.Сулаймонов, ЎзА