Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ичимлик сув таъминотини яхшилаш борасида 19 млрд. сўмлик лойиҳа амалга оширилмоқда

×

 2021-03-24 00:47:35    183

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ичимлик сув таъминотини яхшилашга қаратилган улкан лойиҳа - “Ўқчи” МФЙ ҳудудидан “Каримобод” МФЙ ҳудудига қадар 26 км. масофада ичимлик суви тизимини қуриш тадбири амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган 2020 йилнинг 5-6 июн кунлари Фарғона вилояти ташрифига доир баёни ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 28 декабрдаги “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4936-сонли қарори ижроси доирасида бажарилмоқда.

Президент қарорига мувофиқ ушбу лойиҳа Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган. 

Айни кунларда дастур асосидаги мазкур лойиҳани бажариш ишлари жадал равишда давом этмоқда. 

Қиймати 19 млрд. сўмни ташкил этувчи объектни қуриш ишлари “Обихаёт-Б” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда. 

Қайд этилишича, жами 26 километрлик лойиҳа доирасида 2 та тик сув қудуғи қазиш, қазилган қудуққа 2 та сув насоси ташлаш, қудуқдаги сувни резервуарга ташлаб бериш учун темир трубадан 868 метр сув тармоғи тортиш, ҳар бирининг ҳажми 1000 м³ бўлган 2 та сув сақлагич (резервуар), 2 та трасформатор ўрнатиш, 20845 метр полиэтилен сув қувурлари тортиш ишлари кўзда тутилган.

Бугунги кунгача биринчи сув қудуғи қазиш ишлари деярли якунланиб, иккинчи сув қудуғини қазиш ишларига ҳозирлик кўрилмоқда. Резервуар ўрнини текислаш ишлари тўлиқ якунланган. 720 метр полиэтилен ва 160 метр темир қувурлар тортилиб, қурилиш-монтаж ишлари қизғин тус олган. 

Ушбу муҳим лойиҳани амалга ошириш орқали тумандаги “Бўстон”, “Янгиҳаёт”, “Жонобод”, “Обод”, “Ойимчақақир”, “Даханақақир”, “Каримобод”, “Шўрсув” маҳалла фуқаролар йиғини ва Дўстларобод қишлоғидаги аҳоли хонадонлари ҳамда корхона, муассасаларни ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришилади.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудудда ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган истиқболли лойиҳани амалга ошириш жараёнлари билан танишди. 

Соҳа мутахассислари, сувсозлар билан суҳбатлашиб, белгиланган ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан зарурий чоралар белгиланди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати