Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбек адабиёти ўзининг яна бир буюк устунидан жудо бўлди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти совриндори Худойберди Тўхтабоев бу ёруғ оламни тарк этди.

×

 2021-03-22 09:59:12    86

PDF yuklash
Chop etish


Тумандошимиз, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, болаларнинг севимли адиби, устоз Худойберди Тўхтабоев 89 ёшида вафот этди.

Болалар адабиётининг йирик дарғаси 1932 йил 17 декабрь куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Катта Тагоб қишлоғида туғилган.

1949 йил Қўқон педагогика институтини, 1955 йил Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини) тамомлайди.

Ижодий фаолиятини Фарғона вилоятидаги мактабда дарс беришдан бошлаган, кейинроқ ўқув ишлари мудири ва мактаб директори лавозимларида ишлайди.

1958 йилдан Худойберди Тўхтабоев кейинги 14 йил мобайнида “Тошкент оқшоми”, “Совет Ўзбекистони” газеталарида 300 дан ортиқ фельетонларини чоп этади. Шунингдек, “Гулистон”, “Шарқ юлдузи”, “Гулхан”, “Ғунча”, “Ёш куч” журналларида, “Ёш гвардия” ва “Камалак” босма нашрларида ижод намуналари билан иштирок этади.

Худойберди Тўхтабоев Ҳамза номидаги Давлат мукофоти, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» (1982) унвони совриндори, Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1991) ҳисобланади.

Атоқли адиб ўзбек китобхонларига “Ёш гвардия”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Сариқ девни миниб”, "Сариқ девнинг ўлими", “Беш болали йигитча”, “Қасоскорнинг олтин боши”, “Йиллар ва йўллар”, “Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида”, "Мунгли кўзлар", “Сир фош этилди”, “Омонбой ва Давронбой саргузашти”, “Жаннати одамлар”, "Шошқалоқ", "Сўқмоқлар" каби ўзининг ўлмас асарлари билан улкан меърос қолдирди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги атоқли ўзбек ёзувчисининг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари, қариндошлари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Марҳумнинг охирати обод бўлсин!